Цукерберг Facebook раҳбари лавозимидан четлаштирилиши мумкин

Цукерберг Facebook раҳбари лавозимидан четлаштирилиши мумкин

Kun.uz
Фото: Getty Images

Facebook инвесторлари Марк Цукербергни компания бошқаруви раиси лавозимидан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Business Insider хабар қилган.

Нашр маълумотларига кўра, сармоядорлар Цукербергнинг ишидан норози бўлиб турибди. Хусусан, бу ижтимоий тармоқдан маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ йирик можарога алоқадордир.

Бироқ, инвесторларнинг фикрига кўра, Цукербергнинг ҳолати дахлсиздир, сабаби у Facebook ижрочи директори ва бошқаруви раиси лавозимини эгаллайди.

Аввалроқ, Facebook компанияси PR-хизмати раҳбари Эллиот Шрейж истеъфога кетаётгани ҳақида маълум қилганди. 

Report Page