Фарғона вилояти: "Ўғри қўшни фош бўлди"
@Jinoyatlar2019 йил 26 январга ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи М.У.нинг уйига девор орқали кириб, хонасидан 21 млн. сўм пулини ўғирлаб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни уй эгасининг қўшниси М.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.