Жиззах вилояти: "ИИБ ходимини ҳақорат қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди"

Жиззах вилояти: "ИИБ ходимини ҳақорат қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Жиззах вилояти Мирзачўл туман суди томонидан ИИБ ходимини ҳақорат қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди, дея "Дарё" хабар бермоқда.

Фото: Дарё

Судланувчи Аброр Исканов (исм шарифи ўзгартирилган) Дўстлик туман маъмурий судининг 2018 йил 3 июль кунги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан спиртли ичимликдан маст ҳолатда Жиззах вилояти Мирзачўл туман ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори Норйигит Эшовни (исм шарифи ўзгартирилган) 2018 йил 16 июль куни телефонига қўнғироқ қилиб, «Сен ва ҳоким Мирзачўл туманида тоза ишлаяпман деб юрибсанми?» деб ва бошқа сўзлар ишлатиб ҳақорат қилган.

Шундай қилиб, Аброр Исканов ўзининг маъмурий жазо қўлланилганидан кейин шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан, қасддан тахқирлаб, ҳақорат қилганликда ифодаланган харакатлари билан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 140-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шундан кейин Мирзачўл туман суди фуқаро Аброр Искановни Ўзбекистон Республикаси ЖК 140-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга шу модда билан 240 (икки юз қирқ) соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлади.

Энди судланувчи Аброр Исканов ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилинади.

Судланувчи мажбурий жамоат ишларини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда суд унга нисбатан тайинланган жазони оғирроқ жазога алмаштириши бўйича огоҳлантирди.

Report Page