"Аввал содир қилинган жиноятлар очилди"
@JinoyatlarХоразм вилоятининг Урганч туманида 2018 йил 13 сентябрь куни К.М.га нисбатан содир этилган ўғирлик жинояти учун Урганч шаҳар 8-март кўчасида яшовчи Т.С. ва М.Р.(исмли аёллар аниқланиб, ушландилар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Жиззах шаҳрида 2018 йил 5 октябрь куни М.С.(исмли аёл)га нисбатан содир этилган ўғирлик жинояти учун Кўтарма маҳалласида яшовчи К.С.(исмли аёл) аниқланиб, ушланди.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 2018 йил 24 декабрь куни А.Ҳ.га нисбатан содир этилган ўғирлик жинояти учун Тўқсонқовун қишлоғида яшовчи Қ.Р. аниқланиб, ушланди. Ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.