Тошкент шаҳри: "25 кун ичида ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлганди"

Тошкент шаҳри: "25 кун ичида ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлганди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Тошкент шаҳри кўчаларида “радар”лар кўпайиб бормоқда. Бундан кимлардир норози бўлса, уни ёқлаётганлар ҳам кам эмас. Тошкент шаҳар ИИБ, ЙҲХ бошқармаси маълумотларига кўра тезликни қайд этувчи ускуналар ўрнатилиши ижобий натижа бермоқда. Кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатида тартиб кучаймоқда, тезликни ошириш ҳолатлари камайган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Хусусан, 2018 йилнинг 25 январь санасига қадар Тошкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида 12 нафар киши ҳалок бўлган бўлса, 2019 йил айнан шу вақт оралиғида биргина ўлим кузатилган.

Бир нафар ўлим кузатилиши ҳам салбий ҳолат. Бироқ, ЙТҲ оқибатида ўлим кўрсаткичи 92 фоизга камайгани яхши амалий натижа. Бунда “радар” лар билан бирга ЙПХ ходимларининг ҳам фаоллигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Тошкент шаҳри ЙПХ ходимлари транспорт воситаларини ва пиёдаларни ҳам биргаликда йўл хавфсизлиги қоидаларига амал қилишга чақириб келмоқда.

Пиёдаларнинг жаримага тортилиши ва буни ОАВ орқали кенг ёритилиши ҳам одамларни қоидаларга бўйсунишга ўргатмоқда.​​

Report Page