Самарқанд вилояти: "Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган хабарларга асосан ҳайдовчиларга чора кўрилди"

Самарқанд вилояти: "Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган хабарларга асосан ҳайдовчиларга чора кўрилди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ўтган ҳафта давомида Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жами бўлиб 35 та қоидабузарликлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, қоидабузарликлар ўз тасдиғини топди.

Фото: zarnews.uz

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига асосан, zarnews.uz хабар бермоқда.

Шулардан, 5 таси светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига риоя қилмаслик, 4 та ҳолатда қарама қарши ҳаракатланиш, 8 та ҳолат йўл белгиларига амал қилмаслик, 18 та холатда йўл чизиқларини босиб харакатланиш қодабузарликлари қайд этилган фото ва видео материаллар бўйича қоидабузар хайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизликларига лоқайд бўлмаганликлари учун ҳамшаҳарларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Report Page