Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги билан 4 нафар маҳкум аёл озод этилди

Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги билан 4 нафар маҳкум аёл озод этилди

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ўзбекистон Олий суди ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ижтимоий шериклик асосида имзолаган меморандумга мувофиқ Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман суди томонидан 42-сон манзилли колонияси биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўз хатосини тўла англаб, жамият равнақи, оиласи фаровонлиги ва фарзандалари тарбиясига астойдил аҳд қилган 4 нафар маҳкума аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида муддатидан олдин озод этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига асосан, xabar.uz хабар бермоқда. 

Фото: xabar.uz

Улар учун белгиланган жазо муддатлари қисқартирилиб, ўталмай қолган муддат аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.

Аввалроқ, Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида 155 дан ортиқ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказлари (шелтерлар) ташкил этилгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жиноят содир этганлиги учун жазони ўташ муассасаларидан озод этилган аёлларни қайта ўқитиш ва ишга жойлашиши учун махсус курслар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Report Page