Қашқадарё вилояти: "Босқинчилар аниқланиб, қўлга олинди"

Қашқадарё вилояти: "Босқинчилар аниқланиб, қўлга олинди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

2019 йил 12 январь куни номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Ғаллакор” МФЙда яшовчи Ф.Қ.нинг уйига бостириб кириб, уни ва турмуш ўртоғини қўллари билан жароҳатлаб, уйидан пул ҳамда қимматбаҳо буюмларни топа олмай, воқеа жойидан яширинганлар.

Фото: iiv.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи тумани “Сувлиқ” МФЙда яшовчилар ва Қамаши тумани “Рабод” МФЙда яшовчи шахс содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page