Андижон вилояти: "МФЙ ходими пора билан қўлга тушди"

Андижон вилояти: "МФЙ ходими пора билан қўлга тушди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

xs.uz | Мансаб инсонга масъулият юклайди. Ҳар бир вазифа ортида инсон тақдири мужассам. Буни, айниқса, мутасадди идоралар вакиллари унутмасликлари керак. Афсуски, орамизда зиммасидаги масъулиятли вазифага хиёнат қилиб, ўз ваколатидан фойдаланмоқ истагидаги ғараз ниятли кимсалар ҳам йўқ эмас.

Фото: xs.uz

Ана шундайлардан бири Олтинкўл туманининг “Кўмакай” маҳалла фуқаролар йиғини ходими (суриштирув ишлари давом этаётганлиги боис исми шарифи ва вазифаси сир тутилмоқда) фуқародан фарзандига тўланадиган 2 ёшгача бўлган нафақа пулини тўхтатмаслик учун пора талаб қилди.

Шундоқ ҳам моддий таъминотга муҳтож фуқаро энди дардини кимга айтсин? Сўралган маблағни беришга қурби етса, фарзанди учун нафақа пулига қараб ўтирармиди? Ўйлай-ўйлай, калаванинг учини тополмаган фуқаро мутасадди идорага мурожаат қилди. Олиб борилган тезкор тадбир чоғида масъул шахс фуқародан 200 минг сўм миқдоридаги пулни пора сифатида олаётган пайтида тезкор вакиллар томонидан ушланди.

Маҳалла ҳукуматнинг энг қуйи тизими бўлиб, коррупцияга қарши кураш аслида айнан мана шу маскандан илдиз отиши керак. Бундай бўлмас экан, олдимизга қўйган мақсадларимиз йўлида топганимиз фақат сароб бўлиб қолаверади.

Report Page