Тошкент вилояти: "Хонадондан ўғирликни аёл киши содир этгани аниқланиб, қўлга олинди"

Тошкент вилояти: "Хонадондан ўғирликни аёл киши содир этгани аниқланиб, қўлга олинди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

2018 йил 19 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани Сурум маҳалласида яшовчи Ф.Ҳ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йил 16 ноябрь куни соат 13:30 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонасидан 1 500 АҚШ доллари ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Фото: iiv.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Бектемир тумани Чашма маҳалласида яшовчи М.Д. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Report Page