Бош прокуратура: "Карате федерациясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, аммо Нурхон Нафасов гумонланувчи ёки айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинмаган"

Бош прокуратура: "Карате федерациясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, аммо Нурхон Нафасов гумонланувчи ёки айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинмаган"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

23 январь, чоршанба куни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайти «Нурхон Нафасовнинг кирдикорлари фош бўлди» номли хабар чоп этиши билан боғлиқ ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси муносабат билдирди.

Фото: МОҚ

Қуйида Бош прокуратура хабари тўлиқ келтирилади:

«Мазкур хабар бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати шуни қатъиян маълум қиладики, қўзғатилган жиноят ишлари ва олиб борилаётган тергов ҳаракатлари юзасидан расмий маълумотлар фақатгина бу борада мутасадди тергов ва назорат қилувчи органлар томонидан берилади.
Шунингдек, таъкидлаш зарурки, дастлабки терговнинг ҳолатлари ва унга жалб қилинган шахслар ҳақида кенг жамоатчиликка турли талқиндаги хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида белгиланган айбсизлик презумпцияси қоидаларига зид ва бундай ҳолатлар ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказиши мумкин.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати қуйидагиларни расман маълум қилади.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон карате миллий федерациясининг қатор мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича бирор-бир шахс, хусусан, Нурхон Нафасов гумонланувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган»,—дейилади хабарда.

Report Page