Қорақалпоғистон: "Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди"

Қорақалпоғистон: "Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди. Бу ҳақда "Дарё"га журналист Иқболой Ёвмудбоева маълум қилди.

Фото: daryo.uz

Хўжайли тумани Ички ишлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, 19 январь куни 2011 йилда туғилган Хўжайли тумани Хўжайли шаҳри «Таўша» кўчасида яшовчи А.А. «Антакия» ресторанига онаси билан тўйга бориб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хўжайли тумани Ички ишлар бошқармасига 18:30 да хабар берилган. Тезкор гуруҳ томонидан воқеа жойида қидирув ишлари ўтказилган.

«Антакия» ресторани кузатув камераларининг тасвирларидан маълум бўлишича, А.А. ресторан яқинидаги оқава қувурга тушиб кетган. 19 январь куни кеч соат чамаси 23:30 лар атрофида боланинг жасади қувур ичидан топилган. Дастлабки тахминларга кўра, болакай қувурга сирпаниб тушиб кетган.

Маълумот учун, 19 январь куни Қорақалпоғистонда қор ёққан эди. Жараён бўйича ҳозирда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page