Самарқанд вилояти: "Босқинчи жиян ҳамтовоғи билан қўлга олинди"

Самарқанд вилояти: "Босқинчи жиян ҳамтовоғи билан қўлга олинди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шу йил 19 январь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Ў.Б.нинг уйига бостириб кириб, унинг бирга яшовчи 16 ёшли набираси Б.Ў.нинг бошига номаълум жисм билан уриб, у ердан пуллари ва заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Фото: iiv.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Б.Ў. олган жароҳатидан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни уй эгаси Ў.Б.нинг бирга яшовчи жияни, Самарқанд педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси С.Н.(исмли қиз) ва Гулакандоз маҳалласида яшовчи, Чархин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 2-босқич ўқувчиси, муқаддам судланган Н.С.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page