Самарқанд вилояти: "450 млн сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган молиявий пирамида фош қилинди"
@JinoyatlarСамарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан «OLTINYUL.UZ» ва «E-SUM.UZ» веб-сайтлари орқали фуқароларни мулкий манфаатга қизиқтириб, «Молиявий пирамида» лойиҳаси тузилган. Бу ҳақда "Халқ Сўзи Online" хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, улар 8 200 нафардан зиёд фуқародан жами 450 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари йиғилиб, ушбу гуруҳ томонидан ўзлаштирилган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Н.Р. ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.