Тошкент шаҳри: "Мирзо-Улуғбек туманида босқинчиликда гумонланувчи бир гуруҳ шахслар қўлга олиндилар"

Тошкент шаҳри: "Мирзо-Улуғбек туманида босқинчиликда гумонланувчи бир гуруҳ шахслар қўлга олиндилар"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

17 январь куни Мирзо-Улуғбек туманида номаълум шахслар 36 ёшли Анвар Х.нинг ҳовлисига тўсиқдан ошиб ўтиб кирганлар. Улар юзларига ниқоб, бармоқ излари қолдирмаслик учун қўлларига қўлқоп кийган эдилар. Босқинчилар ошхона пичоғи билан стол қутиларини ва шкафларнинг эшикларини очар, уйдаги барча буюмларни титиб, фойдасиз нарсаларни ерга ағдарар эдилар. Натижада улар ўлжа сифатида катта миқдордаги пул ва буюмларга эга бўлишди. Қўлга киритилган нарсалар билан уйни тарк этиш вақтида уларни 24 ёшли Элбек Э. пайқаб қолади. Жиноятчилар унга тан шикастлари етказдилар.

Фото: iibb.uz

Аммо улар барибир қочиб қутулолмадилар: улардан бирини шу вақтда қайтиб келган уйнинг эгаси тутиб олди. Чилонзор туманида яшовчи 19 ёшли Амирбек М.нинг кўрсатмасига қараганда, ИИББ ходимлари шу кун давомида беш нафар шерикларнинг барчаларини қўлга олишди. Улар қаторида: Навоий вилоятида яшовчи 19 ёшли Одилжон И., Олмазор туманида яшовчи 20 ёшли Ботир Т. ва 19 ёшли Абдуллоҳ Х., Чилонзор туманида яшовчи 21 ёшли Фахриддинхўжа Н. ва 19 ёшли Абдулазиз К. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164 моддаси (“Босқинчилик”) 3 қисми асосида жиноий иш қўзғатилди. Олиб борилаётган тергов ишлари давомида жиноят содир этилиши сабаблари ва қўлга олинган шахсларнинг ўхшаш жиноятларга алоқадорликлари аниқланади. 

Фото: iibb.uz
Фото: iibb.uz
Фото: iibb.uz
Фото: iibb.uz
Фото: iibb.uz

Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Агар сиз ушбу шахслар ҳаракатларидан жабрланган, ёки улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг гувоҳи бўлган бўлсангиз, бу тўғрисида 102 рақами орқали ёки яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига хабар беришингизни сўраймиз!

Report Page