Тошкент шаҳри: "Соҳта муҳрдан фойдаланиб автомашинани сотиб юборди"

Тошкент шаҳри: "Соҳта муҳрдан фойдаланиб автомашинани сотиб юборди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

2018 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 7 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси фуқароси, Ўш вилояти Ўзган туманида яшовчи Х.З. “Transfer taxi” МЧЖ билан тузилган ижара шартномасига асосан бошқарув учун олган “Малибу” русумли автомашинани шартномага хилоф равишда сотиш мақсадида “Transfer taxi” МЧЖ номидан соҳта муҳр ёрдамида қилинган ҳужжатларни Давлат нотариал идорасига тақдим этиш орқали автомашинани 30 000 АҚШ долларига сотиб юборган. 

Фото: Google Images

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида Х.З. қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page