Қашқадарё вилояти: "Икки мастнинг муштлашув оқибати"

Қашқадарё вилояти: "Икки мастнинг муштлашув оқибати"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

2019 йил 17 январь куни соат 20:30 ларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Турон қишлоғида яшовчи Ф.Қ. маст ҳолда уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган, Шаҳрисабз тумани Бежном қишлоғида яшаган Ю.Ҳ.ни уриб жароҳат етказган.

Фото: iiv.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Ю.Ҳ. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 18 январь куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Қ ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page