Самарқанд вилояти: "Босқинчининг шахси аниқланиб, қўлга олинди"

Самарқанд вилояти: "Босқинчининг шахси аниқланиб, қўлга олинди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой1

Шу йил 18 январь куни юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийиб, пичоқ билан қуролланган номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида яшовчи С.Қ. (исмли аёл)нинг уйига бостириб кириб, пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилган ва 815 000 сўм пулларини олиб, чиқиб кетаётганида С.Қ.ни пичоқ билан жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Фото: iiv.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгиқишлоқ қишлоғи Боғизағон маҳалласида яшовчи Ж.Қ. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page