Адлия вазирлиги томонидан 1,1 миллиондан ортиқ қонун бузилиши аниқланди: 2,4 минг маъмурий ва 127 жиноий таклиф киритилган.

Адлия вазирлиги томонидан 1,1 миллиондан ортиқ қонун бузилиши аниқланди: 2,4 минг маъмурий ва 127 жиноий таклиф киритилган.

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида маъруза қилган Адлия вазири Русланбек Давлетов ўтган йилда 11 мингга яқин ташкилотда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганини, бу жараёнда 1,1 миллиондан ортиқ қонун бузилиш аниқланганини қайд этди.

Фото: ЎзА

Бу ҳақда ЎзА (Норгул Абдураимова) хабар бермоқда.

Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга 10 мингдан ортиқ тақдимнома, судларга 54 млрд сўмлик 13 минг 600 даъво аризаси киритилган. 35 мингдан зиёд огоҳнома, 2,4 минг маъмурий ва 127 жиноий таклиф киритилган.

Таъсир чорлар натижасида 49 млрд сўмлик 14 минг 700 даъво аризаси қаноатлантирилган, 6 минг нафар мансабдор шахс интизомий, 3,5 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. 511 нафар шахс билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Report Page