Тошкент шаҳри: "Гумонланувчининг ёнидан “Трамадол” топилди"
@Jinoyatlar14 январь куни соат 21.00 да Шайхонтохур туманида ИИББ ходимлари наркотик моддалари ва уларнинг аналоглари савдоси билан шуғулланганликда гумонланувчи 22 ёшли Жаҳонгир С.ни қўлга олишди. Холислар иштирокидаги текширув вақтида унинг ёнидан 1 конвалюта (10 дона таблетка) “Трамадол” топилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Ушбу факт бўйича Жаҳонгир С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 моддаси 2 қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.