Икки “ЖИНОЯТЧИ”

Икки “ЖИНОЯТЧИ”

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

БИРИНЧИ ҲОЛАТ: Хонага бири беш, бири олти ёшдаги жужуқлар пусиб киради. Донг қотиб ухлаб ётган ота, тепасида юрган икки “жиноятчи”ни пайқамайди. Биринчи бола: “Ака, яхшиси, бу сафар дадамдан сўраб пул олармиз?!”. Иккинчи бола: “Жинни, бугун билдирмасдан оламиз, эртага ­эса сўраб оламиз!”. Биринчи бола: “Ахир, кечаям сўрамасдан олган эдик-ку!”. Иккинчи бола: “Кечагисини ойимдан сўраган эдим, ойим дадангнинг чўнтагидан ол, деганди”...

Фото: insonvaqonun.uz

ИККИНЧИ ҲОЛАТ: Йиллар ўтган. Хонада бири ўн беш, бири ўн олти ёшли болалар. Биринчи бола: “Ойимнинг зираги йўқолибди!..” Иккинчи бола: “Бирор жойда тушириб қолдирганлар!”. Биринчи бола: “Мен биламан, қаерга тушириб қолдирганларини!..”. Иккинчи бола: “Тилингни тиймасанг, қайтиб гапира олмайдиган қилиб қўяман!”...

УЧИНЧИ ҲОЛАТ: Бир замонлар. Авахта. Икки маҳбус. Биринчи маҳбус: “Оғайни, сиз қандай айб билан ўтирибсиз?..”. Иккинчи маҳбус: “Бир ўғри шеригим бор эди. Унинг қилиқларига чидаб туролмаган укаси тиғлаб қўйди... Ярамас, шеригим осон қутулди-ку, унинг ўғирлиги касрига мени қамоққа тиқишди... Ўзингиз-чи?”. Биринчи маҳбус: “Менми?!.. Мен ўғри акамнинг жонига қасд қилганим учун...”

"Инсон ва Қонун"
ҳуқуқий газетасидан

Report Page