Жиззах вилояти: "Божхоначилар товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди"

Жиззах вилояти: "Божхоначилар товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Жиззах вилояти божхоначилар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро А.Т. бошқарувидаги “Лабо” русумли автоулов тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Фото: customs.uz

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Натижада, машина юкхонасида Қ.Ў. исмли шахсга тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати қарийб 12 миллион сўмлик музлаткичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Report Page