Қорақалпоғистон: "Нукусда Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди"

Қорақалпоғистон: "Нукусда Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди"

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 8 январь куни ўтказилган текширишда, қурилиш соҳасидаги МЧЖ раҳбари А.Ш. томонидан мазкур шифохонада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш” қоидаларига зид равишда, газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатган ҳолда  табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келиб, давлат манфаатига 31.449.000 сўм анча миқдорда моддий зарар етказгани аниқланди.

Фото: kruz.uz

Бу ҳақда МИБ ҚР бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: kruz.uz

Фуқаро А.Ш. мансабдор шахс бўла туриб, ушбу ноқонуний ҳаракатлари билан давлат манфаатига 31.449.000 сўм анча миқдорда моддий зарар келтириб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Фото: kruz.uz

Мазкур ҳолат юзасидан тергов олди ишлари олиб борилиб, А.Ш.га қонун талаблари тушунтирилди ва баённома расмийлаштирилди.

Кўрилган чоралар натижасида жавобгарнинг тўлов топшириқномасига асосан табиий газдан ноқонуний фойдалангани учун давлат манфаатларига келтирган 31.449.000 сўм анча миқдорда моддий зарар қопланди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди.

Report Page