Тошкент шаҳри: "Яшнобод туманида “Матиз” билан “Хоноа” ўртасида тўқнашув содир бўлди"
@Jinoyatlar16 январь куни тахминан соат 15.30 да Яшнобод туманида “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Ринат Ф. 37 ёшли Шерали Н. бошқарган “Хоноа” русумли скутер билан тўқнашган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Тўқнашув натижасида жабр кўрган скутер ҳайдовчиси шифохонага етказилган. ЙТҲ сабаби: “Матиз” ҳайдовчиси асосий йўлда ҳаракатланиб борган скутер ҳайдовчисига йўл бермаган.