Самарқанд вилояти: ИИБ ходимлари томонидан мудҳиш жиноятнинг олди олинди

Самарқанд вилояти: ИИБ ходимлари томонидан мудҳиш жиноятнинг олди олинди

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматидан олинган (Халқ Сўзи Online) маълумотларга кўра, 2019 йил 2 январь куни Самарқанд шаҳри, Сўзангарон маҳалласи Х.Юсуфи кўчасида истиқомат қилувчи С.Ш. ўзининг маҳалладоши Ш.М. билан аввалдан бўлган ўзаро келишмовчилиги туфайли уни йўқ қилиш мақсадида Ш.М.ни ўлдириш учун ўзининг бир таниши Р.Н.га ушбу таклифни билдиради.

Фото: "Халқ Сўзи Online"

Агар ушбу қотиллик жиноятини содир этган тақдирда, унга 1.500 АҚШ беришини ваъда қилиб, аванс тариқасида унга олдиндан 100 АҚШ доллари беради.

2019 йил 09 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ва Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари хамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро С.Ш. ўзининг таниши Р.Н.га Ш.М.нинг сохталаштирилган, қотиллик ҳолати акс этган фотосуратини кўрганидан сўнг унга 800 АҚШ доллари бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Прокуратураси томонидан С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page