Тошкент вилояти: "Божхоначилар “Toyota Land Cruiser” автомашинасига яширилган патронларни фош этишди"

Тошкент вилояти: "Божхоначилар “Toyota Land Cruiser” автомашинасига яширилган патронларни фош этишди"

@Jinoyatlar
Фото: customs.uz

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга ов қуроли патронларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Фото: customs.uz

“Toyota Land Cruiser” автомашинасида қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро Ш.Б. тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс ўз автомашинасида божхона назоратидан яширинча 9 дона ов-қурол патронларини юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page