Хоразм вилояти: "Жаҳл устида рафиқасини пичоқлади"
@Jinoyatlar2019 йил 16 январь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, унда шу йилнинг 6 январь куни Ал-Беруний кўчасида яшовчи О.В. исмли шахс уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.Т.(исмли аёл)га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада аёл касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.В. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.