Наманган вилоят ИИБ: Нориндаги оммавий муштлашув иштирокчиларининг барчаси қамоққа олинган

Наманган вилоят ИИБ: Нориндаги оммавий муштлашув иштирокчиларининг барчаси қамоққа олинган

@Jinoyatlar
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган Норин туманидаги оммавий муштлашув акс этган видеотасвир юзасидан Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га изоҳ берди.

Фото: xabar.uz

Жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 24 декабрь куни соат 15:30 атрофида Норин туманида яшовчи фуқаролар — 1994 йилда туғилган Т.Р., Р.М., Н.А., М.А. ва Т.И. туманнинг Қўрғонча маҳалласида жойлашган «Сада» ошхонасида Норин туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган А.Л. ва 1985 йилда туғилган Б.Ш. билан ўзаро жанжаллашиб, уларнинг юз, бош ва қорин қисмларига қўл ва оёқлари билан уриб, дўппослаб, тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича гумон қилинувчи Т.Р., Р.М., Н.А., М.А. ва Т.И.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси, 3-қисми «г» банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоят ИИБ матбуот хизматига кўра, содир бўлган ҳар қандай вазият юзасидан ички ишлар органларига келиб тушган маълумот охиригача ўрганилади. Шундай вазиятни тасвирга олиб, интернет тармоқларига жойлаштиришни уддасидан чиққан фуқаролар биринчи навбатда ички ишлар органлари ёки ҳудудий профилактика инспекторига зудлик билан хабар берганда, ушбу жиноятни олди олинган бўлар эди.

Report Page