Тошкент шаҳри: "Иш ҳақлари ундириб берилди"

Тошкент шаҳри: "Иш ҳақлари ундириб берилди"

@Jinoyatlar
Фото: tshp.uz

Фуқаро Ё.Юнусовнинг “Уй-жой қурилиш” МЧЖ масъул шахслари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Ишонч телефони” орқали мурожаати Сергели тумани прокуратураси томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси хабар бермоқда.

Аниқланишича, фуқаро 2018 йилнинг июль ойидан “Уй-жой қурилиш” МЧЖ ҳисобидан Сергели тумани, Сергели-5 мавзесида қурилаётган уйларда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Ўзаро келишув бўйича МЧЖ томонидан Ё.Юнусовга ушбу давр мобайнида бажарган ишлари учун 9 миллион 600 минг сўм иш ҳақи тўланиши лозим эди. Аммо жамият мутасаддилари фуқаронинг ҳақини беришни пайсалга солишади. Туман прокуратураси аралашуви билан Ш.Юнусовнинг иш ҳақи тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, туман прокуратурасига яна бир шу каби мурожаат келиб тушди. Маълум бўлишича, “Шамс Осиё Оригинал” ХК томонидан Ш.Шамсуддинованинг 900 минг сўмдаги миқдоридаги иш ҳақи берилмаётган экан. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида, фуқаронинг иш ҳақи тўлиқ ундириб берилиши таъминланди. Бундан ташқари, фуқаро С.Ҳакимовнинг “Бест кабел инвест” МЧЖ томонидан 1 миллион 900 минг сўм миқдоридаги иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, “Ишонч телефони”га йўлланган мурожаати кўриб чиқилди.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида С.Ҳакимовнинг пуллари тўлиқ ундириб берилди.

Report Page