Фарғона вилояти: "Ўғри қўлга олинди"

Фарғона вилояти: "Ўғри қўлга олинди"

@Jinoyatlar
Фото: iiv.uz

2018 йил 19 октябрь куни Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида номаълум шахс Сиҳатгоҳ кўчасида жойлашган савдо дўконига эшик ойнасини синдириш орқали кириб, у ердан 16 дона турли хилдаги мобиль телефонларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қувасой шаҳар “Арсиф” МФЙда яшовчи Д.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page