Тошкент шаҳри: "Наркотик воситасини бераётган вақтида қўлга тушди"

Тошкент шаҳри: "Наркотик воситасини бераётган вақтида қўлга тушди"

@Jinoyatlar
Фото: Google Images

16 январь куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан келиб тушган хабар асосида Яшнобод туманида яшовчи 24 ёшли Лазиз Р. 9.22 грамм “марихуана” наркотик воситасини бераётган вақтида Шайхонтохур туманида қўлга олинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Report Page