Навоий вилояти: "Муқаддам судланган шахс қайта жиноят содир этди"

Навоий вилояти: "Муқаддам судланган шахс қайта жиноят содир этди"

@Jinoyatlar
Фото: iiv.uz

2019 йил 15 январь куни номаълум шахс Навоий шаҳар Жасорат кўчасида яшовчи О.Б. уйи олдида қаровсиз қолдирган “Спарк” русумли автомашина салонидан 2 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳар Низомий кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 25 ёшли Ш.Ш. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page