Девор ошган ўғри қўлга олинди

Девор ошган ўғри қўлга олинди

@Jinoyatlar
.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, жорий йилнинг 15 июнь куни номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи 58 ёшли М.Б. исмли аёлнинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, у ердан 1 000 000 сўм пуллари, 1 дона аёллар қўл соати ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши тумани Мирмирон маҳалласида яшовчи 29 ёшли Н.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.



Report Page