Бекободдаги йўл-транспорт ҳодисаси
@JinoyatlarИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, Тшкент вилоятининг Бекобод туманида жорий йилнинг 25 июнь куни Бекобод шаҳар 13-даҳада яшовчи 23 ёшли М.Р. бошқарувидаги “Nexia” автомашинасини Деҳқонобод қўрғонидан ўтувчи “Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай ағдарилиб кетган.
Натижада автомашина йўловчиси 32 ёшли Н.С. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.