Ўз синглисини чув туширди

Ўз синглисини чув туширди

@Jinoyatlar
Коллаж: Jinoyatlar

Жорий йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил январь ойида Сергели 2-даҳада яшовчи 46 ёшли С.Р. синглиси, Сергели 3-даҳада яшовчи 34 ёшли А.Р.нинг уйни ўзининг номига хадя тарзида расмийлаштириш учун синглисининг имзосини қалбакилаштириб, ўзининг номига расмийлаштирган ва хонадонни 33 000 АҚШ доллари эвазига С.П.га сотиб юборганлиги ва пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги қўрсатилган.

Кўрилган чоралар натижасида А.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси


Report Page