Рашк сабаб қотилга айланди
@JinoyatlarЖорий йилнинг 18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ў.А.нинг таниши Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.И. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси