ТИВ Самарада автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
@JinoyatlarЎзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 2019 йилнинг 17 июнь куни соат 19:00да Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборотида маълум қилинди.
Барча жароҳатланганлар Толятти шаҳар клиник касалхонасига олиб берилган.
Бош консулхона Самара вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.