“Shoto-Battary” русумли аккумулятор ўғрилари

“Shoto-Battary” русумли аккумулятор ўғрилари

@Jinoyatlar
.

Жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 12 май куни номаълум шахслар Боғистон маҳалласида ўрнатилган “Coscom” МЧЖга тегишли умумий қиймати 22 794 458 сўмлик 8 дона “Shoto-Battary 12V/170Ah” русумли аккумулятор батареяларини ўғирлаб кетганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласида яшовчи икки нафар 25 ёшли О.Х. ва А.Ғ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси


Report Page