Барча турдаги тамаки маҳсулотларидан фақат 10 қутигача олиб кириш мумкин!

Барча турдаги тамаки маҳсулотларидан фақат 10 қутигача олиб кириш мумкин!

@Jinoyatlar
.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона пости ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишини фош қилинди деб хабар беради customs.uz

Қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Д.У. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўровида маълум килмасдан туриб, қиймати 1,5 млн. сўмлик 50 қути электрон тамаки маҳсулотларини олиб киришга уринганлиги фош бўлди.

Шунингдек, мазкур постда эгнидаги кийимлари орасига яширганча фуқаролар К.С. 40 қути ҳамда З.С. 50 қути тамаки маҳсулотларини яшириб олиб киришаётганида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.



Report Page