10 кунлик норасида гўдакни сотаётганлар

10 кунлик норасида гўдакни сотаётганлар

@Jinoyatlar
.

2019 йил 15 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Қарши шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қарши туманида яшовчи 24 ёшли А.Н. исмли аёл таниши 28 ёшли Ф.М. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзи дунёга келтирган 10 кунлик чақалоқ ўғлини “Қарши” темир йўл вокзали олдида жойлашган автобуслар тўхташ жойида 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланганлар.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси


Report Page