Гиёҳвандлик воситасининг олди-сотдиси фош этилди

Гиёҳвандлик воситасининг олди-сотдиси фош этилди

@Jinoyatlar
.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг яширин савдоси фош этилди деб хабар беради customs.uz.

Хатирчи туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Х.Ф 1,2 гр. “марихуана”ни пуллашга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқаронинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқада 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётганлиги фош бўлди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари эса Янгийўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро П.А.нинг хонадонида ҳам гиёҳванд ўсимликлар етиштирилаётганини фош қилишди.

Холислар иштирокида кўздан кечирилиш давомида бу ерда 6 туп каннабис парваришланаётганлиги, шунингдек, ётоқхонадаги жавонда ҳам 4,5 гр. “каннабис” уруғлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Report Page