ИИББ: Қўйлиқ бозорида бўш яшиклар ёнган

ИИББ: Қўйлиқ бозорида бўш яшиклар ёнган

@Jinoyatlar
Фото: xabar.uz

Бироз вақт муқаддам Қўйлиқдаги бозорда ёнғир содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ички ишлар бош бошқармаси томонидан бу борада расмий маълумот тарқатилди.

xabar.uz'нинг хабар беришича бугун, 16 июн соат 13:53да 101 рақами орқали Бектемир туманида ёнғин бўлгани ҳақида хабар қилинган. Ёнғин Тошкент автомобил катта халқа йўли бўйидаги «Давру Даврон авто» МЧЖга қарашли юк машиналар автотураргоҳида ва ёнма-ён жойлашган «Кўкланги водий» улгуржи бозори ҳудудида келиб чиққан бўлиб, 60-70 метр квадрат жойдаги ёғоч таглама ва бўш яшиклар ёнган.

Соат 14:35да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Қурбонлар йўқ. Ҳозирча жабрланганлар ва ёнғин сабаби ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

Report Page