“Спарк” ҳайдовчисидан пул талаб қилиб, пичоқ билан жароҳат етказган шахслар ушланди

“Спарк” ҳайдовчисидан пул талаб қилиб, пичоқ билан жароҳат етказган шахслар ушланди

@Jinoyatlar
Фото: ЎзА

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 2019 йил 15 июнь куни шу туманда яшовчилар И.Қ., А.Ш. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Ж.М.лар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудидан Д.Р. бошқарувидаги “Спарк” русумидаги автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Тошкент тумани Чинор кўчасига етиб келган вақтларида Ж.М. ҳайдовчидан пул талаб қилиб, унинг юзига қўли билан уриб, пичоқ билан бўйин ва кўкрак қисмларига жароҳат етказган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сўнг 2 дона “Самсунг” мобиль телефони ҳамда 10 Россия рублини олиб, автомашинани Тошкент тумани Эъзоз маҳалласи Янгиобод кўчасида жойлашган “Чинни” ишлаб чиқариш цехи олдигача бошқариб келиб ҳайдовчи Д.Р.ни автомашинада қолдириб, ўзлари эса, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада Д.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.М., А.Ш. ва И.Қ. ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Report Page