Қўл телефонида “Сирдарё” чегара божхона пости орқали 300 дан ортиқ беҳаё видео материалларни юртимизга олиб ўтмоқчи бўлган шахс божхоначиларимиз томонидан тўхтатиб қолинди.

Қўл телефонида “Сирдарё” чегара божхона пости орқали 300 дан ортиқ беҳаё видео материалларни юртимизга олиб ўтмоқчи бўлган шахс божхоначиларимиз томонидан тўхтатиб қолинди.

@Jinoyatlar
Фото: Google Images

2019 йил 11 июнь куни СВББ “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Р.И. билан оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинган, муқаддам фойдаланишда бўлган, тахминий нархи 1 миллион сўмлик “Samsung Galaxy А5” русумли уяли қўл телефони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, телефон хотирасининг “Мои файлы” номли папкасида 310 дона беҳаё мазмундаги видеолавҳалар борлиги аниқланди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухининг хабар беришича, хозирда холат юзасидан текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Report Page