Олиб қочилган автомашина ИИБ ходимлари томонидан ушланди

Олиб қочилган автомашина ИИБ ходимлари томонидан ушланди

@Jinoyatlar
Фото: ИИВ

2019 йил 13 июнь куни номаълум шахс вақтинча Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи 29 ёшли У.С.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашинасини ойналари очиқ қолганлигидан фойдаланиб ҳайдаб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида автомашина Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи 20 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page