Расмий ахборот: Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб зарарланди

Расмий ахборот: Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб зарарланди

@Jinoyatlar
Фото: Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ

2019 йилнинг 15 июнь куни соат 09:10да Андижон вилояти ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Андижон шаҳар Ёйилма МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли (60 та хонадонли) 1-уйнинг том (чордоқ) қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар беришича, воқеа жойига 8 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ва 2 та автонарвон юборилган. Ёнғин ўчириш экипажлари соат 09-17 да етиб борган, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09-35 да ёнғин қуршаб олинган ва 09-55 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғиндан 1-уйга туташ қурилган кўп қаватли 2-уйнинг 480 кв.метр майдонда том қисми сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида 1-уйнинг 480 кв.метр майдонда ёғоч конструциялардан қурилиб, туника билан ёпилган том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Report Page