Insta-блогернинг аккаунтини олиб қўйган солиқчилар ишдан бўшатилди 

Insta-блогернинг аккаунтини олиб қўйган солиқчилар ишдан бўшатилди 

@Jinoyatlar
Фото: Minbar

300 минг фолловерга эга Insta-блогернинг телефон ва аккаунтини олиб қўйган солиқчилар ишдан бўшатилди.

«Воқеани ўрганиш асносида маълум бўлишича, Ашурбоев билан боғлиқ вазиятда Миробод солиқ инспекциясининг ходимлари О.Зияев ва Ш.Ҳасанов ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, солиқ органлари ходимининг ахлоқ нормаларини бузишган.
Ашурбоев қилган ҳуқуқбузарлик учун у билан профилактик суҳбат ўтказишнинг ўзи етарли эди, шахсий телефонини мусодара қилиш шарт эмас эди», – дейлади Давлат солиқ инспекцияси 15 июнда тарқатган баёнотда.

minbar.uz'нинг ёзишича: «Инстаграм»да 300 минглик аудиторияга асосан милиция ҳақидаги видеороликлар ва суратлар чоп қиладиган саҳифа эгаси блогер Азиз Ашурбоев 8 июн куни каналида реклама жойлаштириш бўйича учрашувга борган. Реклама берувчи сифатида ўзини таништирган солиқчилар Ашурбоевнинг саҳифасида реклама жойлаштириш учун 400 минг сўмни бераётган пайтда iPhone 7Plus телефонини олиб қўйишган. Солиқчилар шунингдек Ашурбоевнинг «Instagram»даги саҳифасининг паролларини ўзгартириб, саҳифасини эгаллаб олишган, Telegram ёзишмаларини ҳам кузатишган.

  • Блогер бу ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига шикоят қилган.
  • 13 июн куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг твиттердаги саҳифасида Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиб, блогер Азиз Ашурбоев билан боғлиқ ҳолат ўрганиб чиқилиб, инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зидлиги аниқланса унга нисбатан чора кўрилишини сўради.
  • 14 июнда бу воқеага Бош прокуратура ҳам ўз муносабатини билдирди Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ушбу ҳолат Бош прокуратуранинг алоҳида назоратига олингани, бугунги кунда департамент томонидан давлат идоралари ходимларининг блогер Азиз Ашурбоевга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув тайинлангани ҳақида маълумот берди.
  • Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев блогердан узр сўради.


Report Page