Қўқонда 96 градусли спирт маҳсулоти ноқонуний савдоси аниқланди

Қўқонда 96 градусли спирт маҳсулоти ноқонуний савдоси аниқланди

@Jinoyatlar
Фото: Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ҳам давом эттирилди. Келиб тушган мурожаат асосида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Кўрпабоф кўчасида яшовчи 28 ёшли Ҳ.А. хонадони кўздан кечирилганда, у ерда спирт маҳсулоти ноқонуний савдоси йўлга қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

2010 йиллар бошида тадбиркор сифатида спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланган Ҳ.А. яшаб турган уйининг айвон қисмида кичик бир омборхона ташкил қилган бўлиб, у ерда 763 литр 96 градусли спирт маҳсулотини сотиш мақсадида қонунга зид равишда сақлаётганлиги маълум бўлди. “Уддабурон”нинг айтишича, 96 градусли спирт маҳсулотининг 1 литри 14 минг сўмда харид қилинган ҳамда 16,5 минг сўмдан сотиш режалаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан фуқаро билан профилактик суҳбат олиб борилди ҳамда қонуний ишлаётган тадбиркорга берилаётган имкониятлар батафсил тушунтирилди.

Шу билан бирга, қоидабузарлик юзасидан белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди ва умумий қиймати 12 миллион сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида олинди.



Report Page