Заргарлик дўконидаги ўғирлик

Заргарлик дўконидаги ўғирлик

@Jinoyatlar
.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи 28 ёшли О.Б. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 июнь куни номаълум шахс Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган “Буюм” бозоридаги унга тегишли заргарлик буюмларини сотиш дўконига ҳаридор сифатида кириб, уни чалғиганлигидан фойдаланиб, умумий қиймати 170 000 000 сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Меҳнатобод МФЙда яшовчи, муқаддам судланган 18 ёшли С.М. исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.


Report Page