ҒИЛДИРАК ЎҒРИСИ СУД ЗАЛИДА ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

ҒИЛДИРАК ЎҒРИСИ СУД ЗАЛИДА ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

@Jinoyatlar
.

Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида улар иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда судлар ва ёшлар иттифоқи ҳамкорлигининг ҳуқуқий механизмларини белгилаш мақсадида 2017 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланган.

Жорий йил 5 май куни Чилонзор туман Ёшлар иттифоқи кенгаши биносида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси И.Собиров раислигида судланувчи 1991 йилда туғилган А.Саидовга нисбатан сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Судланувчи А.Саидов ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида жорий йил 28 февраль куни соат тонгги 04:30 ларда фуқаро Ж.Зайнитдиновга тегишли бўлган оқ рангли “Spark” русумли автотранспорт воситасини бошқариб Дўмбиробод маҳалласи, Новза ва Қозиробод кўчалари кесишувидаги 11-уй олдидан ўтиб кетаётиб, 11-уй 1-йўлак олдида қаровсиз қолдирилган жабрланувчи Г.Сафаровага тегишли оқ рангли “Ravon Gentra” русумли автотранспорт воситасининг 4 дона ғилдирагини ўзи билан олиб келган махсус ускуна (дамкрат) ва калит ёрдамида ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Ўғирланган ғилдиракни номаълум шахсларга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

А.Саидов жиноий ҳаракатини давом эттириб, 4 март куни соат тонгги 05:00 ларда ўз бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинада Чилонзор тумани 4-мавзе 1-уй олдидан ўтиб кетаётиб 1-уйнинг олдида қаровсиз қолдирилган жабрланувчи Н.Турсуновга тегишли оқ рангли “Cobalt” русумли автомашинанинг 4 дона ғилдирагини ўзи билан олиб келган махсус ускуна ва калит ёрдамида ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган ва ушбу ғилдиракни номаълум шахсларга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Суд судланувчининг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганини ва судланувчига нисбатан жабрланувчиларнинг даъволари йўқлигини, оилавий шароитини, оилада ягона боқувчилигини, қарамоғида турмуш ўртоғи ва бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши таъсислигидаги “Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан берилган кафолат хатини, тўққиз банддан иборат А.Саидовни соғлом муҳитга қайтариш мақсадида амалга ошириш лозим бўлган алоҳида Дастурни эътиборга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин, деган хулосага келди.

Суд иш бўйича жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганини ва жабрланувчиларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини эътироф этишни ҳамда ашёвий далил тариқасида олинган оқ рангли “Spark” русумли автотранспорт воситаси Ж.Зайнитдиновга тилхат асосида қайтарилганини инобатга олди.

Суд судланувчи А.Саидовни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди(ўғирлик) билан айбли, деб топиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблади ҳамда 2 йил синов муддати белгилаб, уни суд залидан қамоқдан озод қилди.

 

Зокир Қузибоев,

журналист


Report Page